19 Июн 2023 йил 214

Фурқат туманида гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаган шахс фош бўлди

Фурқат тумани. 2023 йилнинг 11 июнь куни туман ИИБ ТҚКГ ва ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Эски маҳалла ҳудудида яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 20 туп кўкнори ва 1 туп “марихуана” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги ва иссиқхона бурчак қисмига ёйиб қўйилган ҳолатда “марихуана” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech