Фурқат туманида хонадондан пулларни ўғирлаган вояга етмаган шахс аниқланди
Фурқат тумани. Кармак маҳалла ҳудудида яшовчи У.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 10 июнь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидан 400 АҚШ доллари ва 1.050.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган Ф.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати