Фурқат туманида хонадондан пул ўғирлаган аёл қўлга тушди
Фурқат тумани. Ҳайит маҳалла ҳудудида яшовчи Ш.Р исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 13 октябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан 8.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Р.М исмли аёл. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати