22 Март 2023 йил 384

Фурқат туманида хонадондан пулларни ўғирлаган аёл аниқланди

Фурқат тумани. Катта янги маҳалла ҳудудида яшовчи У.Ф исмли аёл ИИБга умрожаат қилиб, унда 04 март куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадони меҳмонхонасида бўлган 400 АҚШ доллари ва 1.500.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирилаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Р.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech