13 Апрел 2023 йил 388

Фурқат туманида хонадондан 200 литр дизель ёқилғиси ва “Газ-24” автомашинасининг акумляторини ўғирлаган шахcлар қўлга тушди

Фурқат тумани. Капа қишлоғида яшовчи фуқаро С.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 31 март кунидан 01 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадони молхонасида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик 200 литр дизель ёқилғисини ва яшаш хонадони ташқарисида бўлган “Газ-24” русумли автомашинасида бўлган нархи 700.000 сўмлик акумляторларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Қ ва Ш.Ж.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech