Фурқат туманида харидор фирибгар бўлиб чиқди
Фурқат тумани. 11 июль куни фуқаро М.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 01 июль куни номаълум шахс ишончига кириб, 10.000 дона ғишт маҳсулотларини сотиб олишлиги ва пулларни пластик карта ҳисобига ўтказиб беришини айтиб, пластик карта рақами ва паролини олиб, ишончини суистеъмол қилиш орқали пластик картасидан 3.075.000 сўм пулларни алдов йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати