21 Январ 2023 йил 241

Фурқат туманида вояга етмаган шахсни алдаган фирибгар аниқланди

Фурқат тумани. 2022 йилнинг 13 ноябрь куни номаълум шахс вояга етмаган М.Н ишончига кириб, нархи 5.500.000 сўмлик “Redmi Note 8” русумли уяли телефон аппаратидан фойдаланиб олишини айтиб, фирибгарлик йўли билан телефон аппаратини қўлга киритганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech