Фурқат туманида тўйхонадан “Samsung А-10S” русумли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фурқат тумани. 25 декабрь куни И.С исмли фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Фурқат туманида жойлашган “Нихол” номли туйхонадаги ишчилар кийим алмаштириш хонасида қаровсиз қолдирилган нархи 2 200 000 сўмлик “Samsung А-10S” русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати