26 Январ 2023 йил
412
Фурқат туманида танишини 3 бош қорамолларини сотиб олиб пулларини бермади
Фурқат тумани. 2022 йил 27 декабрь куни Ў.Ф таниши Х.О.ни яшаш хонадонига келиб пулини бир ҳафтада беришини айтиб, 28.472.000 сўмлик 3 бош қора молларини олиб, қора молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати