Фурқат туманида озиқ-овқат савдо дўконидан 10.000.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс
Фурқат тумани. Фуқаро О.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 18 май кунидан 19 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Қизил-қиёқ маҳалла ҳудудида марказида жойлашган озиқ-овқат дўконига ғайриқонуний равишда кириб дўкон кассасида бўлган жами 10.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.М ва А.З содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати