10 Март 2023 йил 368

Фурқат туманида ошхонадан пул ўғирлаган шахслар аниқланди

Фурқат тумани. Х.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 19 февраль кунидан 20 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс Навбаҳор шаҳарчасида жойлашган ошхонасига ғайриқонуний равишда кириб, ошхонада бўлган 200 АҚШ доллари ҳамда 375.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.И ва Т.Б.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech