4 Май 2023 йил 380

Фурқат туманида “оғуфуруш қўлга тушди

Фурқат тумани. 2023 йил 01 май куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шўр қишлоғи ҳудудида яшовчи М.Д 460.000 сўм эвазига бир дона қора рангли целофан пакетга солинган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech