24 Феврал 2022 йил 487

Фурқат туманида “марихуана” сақлаган шахс қўлга тушди

Фурқат тумани. 16 февраль куни туман ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Жангкетмон қишлоғида яшовчи М.О.ни яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганда, яшаш уйида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ичидан 1 дона 1 литрли шиша идишга солинган қуруқ ҳолатдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech