20 Март 2023 йил 364

Фурқат туманида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Фурқат тумани. 2023 йил 14 март куни Ғаллакор маҳалла ҳудудида яшовчи Н.Н.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ошхона токчасида бир дона қоғоз парчасига ўралган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддаларини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech