25 Апрел 2022 йил 395

Фурқат туманида кўкнори етиштираётган шахс аниқланди

Фурқат тумани.20 апрель куни туман ИИБ ТЕКҚГ ва ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Бекобод қишлоғида яшовчи М.Р.нинг яшаш хонадони томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, кўкат экинлари орасидан 55 туп кўкнори ўсимликлар парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech