18 Апрел 2022 йил 496

Фурқат туманида “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётган шахс фош бўлди

Фурқат тумани.14 апрель куни туман ИИБ ТЕҚКГ ва ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Х.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон томорқасида 6 туп кўкнори парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech