Фурқат туманида каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаган шахс аниқланди
Фурқат тумани. 2022 йилнинг 06 июль куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Н.Д.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасидаги анор кўчатлари орасида 6 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати