20 Сентябр 2021 йил 430

Фурқат туманида фуқаронинг чўнтагидан “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилди

Фурқат тумани. 09 сентябрь куни ўтказилган тадбир давомида Шойимбек МФЙ ҳудудида яшовчи С.Б.нинг яшаш хонадонига меҳмонга келган Қ.А.ни эгнидаги кийимлари кўздан кечирилганда, шимининг ўнг чўнтагидан 1 дона целофан пакетга ўралган “марихуана” гиёҳванд воситаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech