Фурқат туманида “DAF” юк автомашинасидан дизел ёқилғисини ўғирлаган 2 нафар шахс ушланди
Фурқат тумани. Н.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 10 март кунидан 11 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс Жангкетмон маҳалла ҳудудида йўлнинг қатнов қисмида қаровсиз қолдирган “DAF” русумли юк автомашинаси ёқилғи бакидан нархи 7.700.000 сўмлик 700 литр дизел ёқилғи маҳсулотини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.Ш ва М.Н.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.