13 Феврал 2023 йил 511

Фурқат туманида автомашиналар ювиш шахобчасида телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди

Фурқат тумани. Фуқаро А.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 05 февраль куни номаълум шахс Катта янги қишлоғида жойлашган тегишли автомашиналарни ювиш шахобчасида қаровсиз қолдирган нархи 1.500.000 сўмлик “Red Mi 8” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech