Фурқат туманида автомашина салонидан 900 АҚШ доллари ва 5.200.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс фош бўлди
7 ноябрь куни Фурқат тумани, Фурқат кўчаси яшовчи М.Ё ИИБга мурожаат қилиб, унда 6 ноябрь куни соат 17:30 дан 18:30 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Фурқат тумани, Қўқонбой қишлоғида қаровсиз қолдирилган “Lаsetti” русумли автомашинаси салонидан 900 АҚШ доллари ва 5.200.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Ушба холат юзасидан Фурқат туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати