17 Июн 2022 йил 410

Фурқат туманида 2 нафар талончиларга жиноят иши қўзғатилди

Фурқат тумани.2022 йилнинг 13 июнь куни 1999 й.т. Т.Р ва 2000 й.т. Ф.Р.лари олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда Ингичка қишлоғидан ўтган “Фурқат-Қўқон” йўналишидаги йул қатнов қисми четида тўхтаб турган, 1997 й.т. Ж.Д.ни олдига келишиб, мол-мулкини очиқдан очиқ талон-торож қилиш мақсадида қўрқитишиб, ёнида бўлган 60.000 сўм пулларини талончилик йўли билан қўлга киритишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech