Фурқат туманида марихуана гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахс қўлга тушди
Фурқат тумани.2023 йилнинг 15 апрель куни туман ИИБ ЖҚБ ва ТҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Калдушон қишлоғида яшовчи Р.М.нинг яшаш хонадони ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадоннинг молхонаси ичидан бир дона қора рангли целофан пакетга ўралган марихуана гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати