Фурқат, Ўзбекистон ҳамда Бешариқ туманларида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш мавзусида йиғилишлар ўтказилди
Аввал хабар қилганимиздек, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси мутасадди раҳбарлари томонидан тегишли режа асосида шаҳар-туман ички ишлар бошқарма ҳамда бўлимларида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш мавзусида йиғилишлар ўтказилмоқда.
Жумладан, ана шундай йиғилиш Фурқат, Ўзбекистон ҳамда Бешариқ туман ички ишлар бўлимларида ҳам ташкил этилди.
Унда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Акбар Юсупов иштирок этди.
Йиғилишда соҳа ходимлари ўртасида «Ходимбай» усулида тарбиявий-профилактик ишларни янада кучайтириш, хизмат самарадорлигини ошириш, коррупция омилларининг олдини олиш каби масалаларда сўз юритилди.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг аянчли оқибатларини ўзида акс эттирувчи «Надомат» видеофильми ҳам намойиш қилинди.
Тадбирлар жойларда давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.