16 Декабр 2021 йил 539

Фурқат туманида «марихуана» сақлаган шахс қўлга тушди

Фурқат тумани. 10 декабрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шунқор МФЙ ҳудудида Ю.Ш.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ётоқхонасида “марихуана” гиёҳванлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech