19 Феврал 2022 йил 537

Фурқат туманида хонадондан 21 миллион сўмликдан зиёд маиший техникаларни ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Фурқат тумани. Э.М исмли аёл ИИБ га мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ошхонасида бўлган 20 000 000 сўмлик музлатгич, 300 000 сўмлик бир дона тефал, 4 000 000 сўмлик телевизир ва 700 000 сўмлик хар бири 4 метрлик уч дона метал қувирларини яширин равишда талон-торож қилиб ходиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.С ва Р.М (аёл) содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

   

Text to speech