Фурқат тумани ИИБда китобхонликка бағишланган маънавий ва маърифий тадбирлар бўлиб ўтди
Фарғона вилоятининг Фурқат туманида ИИБ раҳбарияти “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” концепцияси талабларидан келиб чиқиб, соҳа ходимларининг маънавий-сиёсий билимларини бойтиш, улар ўртасида китобхонлик, газетхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида турли тадбирлар ташкил этмоқда.
Жумладан, куни кеча “Тарбиявий профилактик ойлик” доирасида ички ишлар бўлими маънавият ва маърифат залида китоб ярмаркаси ва китобхонлик тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди.
Китоб савдоси билан шуғуланувчи тадбиркорлар соҳа ходимлари учун энг сара бадиий адабиётлар ҳамда илмий, сиёсий, ҳуқуқий мавзусидаги китобларни мақбул нархларда тақдим этишди. Ярмаркада Ички ишлар вазирлиги томонидан соҳа ходимларига ўқиш учун тавсия қилинган 39 номдаги китобларни сотиб олишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, кутубхонашунос мутахассислар иштирокида тарғибот тадбири ташкил қилиниб, инсон маънавий камолотини юксалтиришда китобларнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати