14 Апрел 2022 йил 621

Фуқаронинг ёнидан гашиш гиёҳванд моддаси топилди

Қўқон шаҳри. 8 апрель куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Моворауннахр кўчасида фуқаро Х.Ш.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, келгусида ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда гашиш гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуради тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 276-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech