15 Ноябр 2022 йил 487

Фуқаронинг телефон аппаратини гаплашиб олишликни баҳона қилиб алдаб қўлга киритган аёл аниқланди

Қўқон шаҳар.Фуқаро М.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 03 октябрь куни номаълум шахс Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо комплекси ҳудудида нархи 4.000.000 сўмлик “РОСО М4” русумли телефон аппаратини гўёки гаплашиб олишлик учун сўраб олиб, шу орқали ишончига кириб, телефон аппаратини алдаб қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.У исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech