11 Ноябр 2022 йил
419
Фуқаронинг телефон аппаратини алдаб қўлга киритган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Тошлоқ тумани.Фуқаро С.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 30 сентябрь куни номаълум шахс ишончига кириб, нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung А-30” русумли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб сўнг қайтариб бериш учун олиб, фирибгарлик йўли билан телефон аппаратини қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати