29 Декабр 2022 йил 374

Фуқаронинг телефон аппаратини алдаб қўлга киритган қиз аниқланди

Фарғона шаҳар. Фуқаро С.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 01 ноябрь куни номаълум қиз савдо мажмуасида ишончига кириб, унинг “Samsung A-33” русумли телефони аппаратидан фойдаланиш учун олиб, унинг чалғиб қолганлигидан фойдаланиб, телефон аппаратини олиб кетиб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган Қ.С исмли қиз содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech