12 Ноябр 2022 йил 407

Фуқаронинг пуллари ва телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахс қамоққа олинди

Фарғона шаҳар.Фуқаро А.Ю ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 30 август куни номаълум шахс шаҳар марказида жойлашган деҳқон бозори олдида ўзбек пулини АҚШ долларига айрибошлаб беришини айтиб, ишончига кириб 5.100.000 сўм пуллари ва 1-дона нархи 500 АҚШ долларлик “Айфон-11” русумли телефон аппаратини олиб, фирибгарлик йўли билан олиб кетиб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.О содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech