23 Декабр 2022 йил 361

Фуқаронинг пластик картасидаги пулларини нақдлаштириб беришини айтиб, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Риштон тумани. Фуқаро М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 11 ноябрь куни номаълум шахс ишончига кириб банк картасидан пулларини нақдлаштиришини айтиб, ўзига тегишли бўлган банк пластик картасига 1.600.000 сўм пул маблағларини ўтказиб олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech