9 Сентябр 2022 йил
567
Фуқарони ўйинда ғолиб бўлганлигига ишонтириб алдаб пластик картасидан пул ечиб олган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳар.Фуқаро О.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 07 апрель куни номаълум шахс телеграм ижтимоий тармоғи орқали ишончига кириб, “Лаззет” ўйинидан 600.000 сўм пул ютуб олдингиз деб, алдов йўли билан пластик картасини хос рақамини олиб, тегишли банк томонидан берилган пластик картасида бўлган жами 500.000 сўм пулини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.Ш содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати