Фуқарони алдаб, нотурар жойи ва пул маблағини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 18 ноябрь куни фуқаро М.Э ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс унинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган 15.000 АҚШ долларлик нотурар жойни ўз номига расмийлаштириб, ишончини суистеъмол қилиш орқали вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб бериш шарти билан 3.000 АҚШ доллар маблағини олиб, алдов йўли билан пуллар ва нотурар жойни қўлга киритганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Ў.С содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати