24 Июн 2022 йил 406

“Фуқаробай” иш услуби Сунбула маҳалласи мисолида

2021 йил 12 февраль куни Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида ИИВ Академиясига жойларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни жиловлаш бўйича “фуқаробай” ишлаш методикасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди.

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 21 июнь куни ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Қўқон шаҳридаги Сунбула маҳалласида бўлди. Маҳалладаги криминоген вазият, жиноятчиликнинг сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитлар таҳлил этилиб, фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди.

Ўрганишлар давомида маҳаллада содир этилаётган жиноятларнинг аксарияти ҳудуддаги тўртта йирик савдо мажмуасига тўғри келаётганлиги кузатилди. Шундан келиб чиқиб Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи, маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда ёши улуғ отахон ва онахонлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Сунбула маҳалласи мисолида ишлаб чиқилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни жиловлаш бўйича “фуқаробай” ишлаш методикаси”ни жойларда самарали тадбиқ этиш борасида тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Ҳозирда Қўқон шаҳар ИИБ профилактика инспекторлари билан Сунбула маҳалласи мисолида ишлаб чиқилган “фуқаробай” ишлаш услуби бўйича ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech