Фолбинга чув тушган фуқаро
Бешариқ тумани. М.Н. исмли аёл ИИБ га мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг яшаш хонадонидага келиб, унга тез кунда набирали бўлишини айтиб, фолбинлик амалларини қилиб, ишончига кириб, унинг умумий нархи 4 500 000 сўмлик тилло тақинчоқлари ва 50 000 сўм пулини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида яшовчи С.Ч. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати