24 Апрел 2023 йил 375

Фирибгарликда гумонланиб терговдан яширинган шахс қўлга тушди

Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими ва Фурқат тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фурқат тумани ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган Қ.М.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech