20 Феврал 2023 йил 398

Фирибгарликда гумонланиб терговдан яширинган шахслар қўлга тушди

Қўштепа тумани ИИБ Ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Т.Ғ.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.У.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech