4 Июн 2022 йил 241

Фирибгарлик ва ўғирлик жиноятини содир этишда гумонланиб қидирувда юрган шахслар қўлга олинди

25 май куни ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бошқармаси ва Риштон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган П.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фурқат тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ж.Б.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech