13 Апрел 2022 йил 368

Фирибгарлик жиноятини содир этишда гумонланиб қидирувда юрган шахслар қўлга олинди

12 апрель куни Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қ.Р.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва Ёзёвон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган О.Р.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech