6 Феврал 2023 йил 397

Фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган шахслар қўлга тушди

Фарғона вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.С.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Ғ.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech