19 Ноябр 2022 йил
396
Фирибгарлик жиноятини содир этиб қидирувда юрган шахс қўлга тушди
Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ 2-Минтақавий ҳудуд 2-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари қидирув эълон қилинган Х.М.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати