18 Феврал 2022 йил 395

Фирибгарлик: 100 АҚШ долларига икки бош қорамол

Қува тумани. У.М исмли фуқаро  ИИБ га мурожаат қилиб, унда  2021 йилнинг 22 август куни И.О исмли шахс унинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган икки бош қора молларини
9 400 000 сўмга сотиб олишга келишиб, олдиндан 100 АҚШ долларини бериб, қолган 8 334 000 сўм пулларини уч кун муддатда беришини айтиб, молларни олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган молларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулини ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлиги билдирган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланган И.О исмли шахс аниқланиб, хозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар ҳар қандай олди-берди муносабатларини нотариал тартибда расмийлаштиришни унутманг. Акс ҳолда фирибгарлар тузоғига илиниб қоласиз.

Эслатиб ўтамиз юқоридаги каби жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech