31 Март 2020 йил
844
Фирибгар узоққа бора олмади
Фарғона тумани. Туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми(фирибгарлик)да кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Аброржон А. Водил қишлоғида қўлга олинган.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқаролардан қидирувда бўлган шахслар ҳақида маълумотга эга бўлган тақдирда яқин орадаги ички ишлар органларига хабар беришларини сўраб қолади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати