1 Июл 2022 йил
519
ФИДОЙИ ЁШЛАР МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
Фарғона вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан вилоят ички бошқармаси раҳбарияти томонидан тақдирланди.
Ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, содир этилган жиноятларни фош этишда юксак касб маҳорати ва фидойилик намунасини кўрсатган ходимларга пул мукофотлари топширилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати