11 Май 2022 йил
537
Фарғона вилоятида 2 нафар қидирувдаги шахс қўлга олинди
10 май куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан қидирув эълон қилинган М.Ж.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ 2-Минтақавий ҳудуд 2-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисмида (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Х.М.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати