"Фарзандлар тарбияси ота-оналарнинг Конституциявий бурчи" шиори остида тадбир ташкил этилди
«Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» да ёшлар тарбиясига янада кўпроқ эътибор қаратилади. Уларнинг маънавий-руҳий дунёсини бойитиш, зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида вилоят ИИБ, Прокуратура, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги болалар ишлари бўйича комиссияси, имом-хатиблар ва жамоат хавфсизлигига масъул ҳамкор ташкилотлар иштирокида маънавий-тарбиявий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда ИИО назоратида турган 250 нафар вояга етмаганлар ҳамда уларнинг ота-оналари, шунингдек фуқаролик ишларида низолашган алимент, ажрим билан боғлиқ муаммоси мавжуд 80 та оилалар иштирок этишди. Сўзга чиққанлар томонидан тарбиявий аҳамиятга молик тушунтиришлар берилди.
Тузалиш йўлига ўтган, ўртоқларига ўрнак бўла бошлаган вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва эсталик совғалари топширилди.
Фарғона вилояти ИИб Ахборот хизмати