6 Октябр 2022 йил
408
Фарзандини Жанубий Корея давлатига жўнатмоқчи бўлган ота 7.550 АҚШ доллар пулларига алданди
Фарғона тумани.2022 йилнинг февраль ойидан март ойида қадар бўлган вақт оралиғида маҳалладоши Ш.И.ни ишончига кириб, фарзандини Жанубий Корея давлатига ишга жўнатишини ваъда қилиб, ундан 7.550 АҚШ долларини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати