Фарғона вилоятида қидирувдаги 2 нафар эркак ва бир нафар аёл қўлга олинди
30.12.2021 йил куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмида (одам савдоси) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Р.Д исмли аёлни қўлга олишди.
Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисмида (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган О.И.ни қўлга олишди.
Бундан ташқари, Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисмида (босқинчилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.Х.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати